«Бахти Ташкентский» судда ўзига қўйилган айбловларни рад этди

«Бахти Ташкентский» судда ўзига қўйилган айбловларни рад этди

Криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олиниб, ЖКнинг бир нечта моддаларида назарда тутувчи жиноятларни содир этганликда айбланаётган «Бахти Ташкентский» ва 36 нафар шахсларга нисбатан бугун, 3 июнь Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида суд иши бошланди.

Uznews.uzнинг ёзишича, мажлисида раислик этувчи судланувчилардан уларга нисбатан қўйилган айбловларга иқрор эканлиги ёки иқрор эмасликларини сўраб мурожаат қилди.

Бунга жавобан Бахтиёр Қудратуллаев, Аббос Хаджаев, Ихтиёр Қудратуллаев ва бир нечта судланувчилар уларга қўйилган айбловларга иқрор эмасликларини билдирган бўлса, ушбу суд ишида судланаётганларнинг 3-4 нафари уларга қўйилган айбловларга қисман иқрор эканликларини билдирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: