АҚШда икки бошли бузоқ туғилди
Ҳодиса Аризона штатидаги фермада қайд этилган.
Ҳозирда бузоқ 10 кунлик бўлиб, оёқлари нимжон ва бошини кўтара олмаслиги сабаб ишчилар унга шишада сут беришмоқда, дея хабар беради “Ассосиатед Пресс» нашри.
Ферма эгаси Дон Бро бузоқ қисқа умр кўради, дея тахмин қилмоқда. Чунки амалда бундай жониворларнинг аксарияти ўлик туғилган ёки узоқ яшамаган. Шундай бўлса-да, бузоқ ҳозирда жиддий парваришланиб, ҳатто саёҳатчиларга ҳам уни кўришга рухсат берилмаяпти.