⚡️Сурхондарёда йил эркаги топилди!

⚡️Сурхондарёда йил эркаги топилди!

Сурхондарё вилояти Ангор туманида уч нафар фарзанди учун алимент тўлашни истамаган эркак 2 йил аввал қидирувга берилган бўлган.

Кейинчалик маълум бўлишича, у 2 йил давомида уйининг ертўласида яшаб юрган бўлган.

МИБ ходимлари унинг оила аъзоларидан уни қаердалигини айтишларини сўрашган, бироқ бундан наф бўлмаган. Шундан сўнг МИБ ходимлари унинг хонадонидаги қорамолни хатловга олган ва ўша пайтда мўжиза рўй берган. Молдан айрилишни истамаган уй эгалари йил эркагини ертўлада яшаётганини айтиб беришган.

Шундай қилиб, ўз фарзандларига алимент тўлашни исамаган ва бунинг учун 2 йил давомида ертўлада ҳам яшашга рози бўлган эркакни ўз яқинлари молга алмаштириб юборишибди.

Ҳозирда унга 51 млн сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги сабаб 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: