«Мен 100% тайёрман» – Криштиану Роналду Евро—2024 мусобақасидаги бўлажак иштироки ҳақида гапириб ўтди

«Мен 100% тайёрман» – Криштиану Роналду Евро—2024 мусобақасидаги бўлажак иштироки ҳақида гапириб ўтди

«Мен тайёрман, жуда яхши формадаман. 100% профессионалман. Бу — менинг ҳаётим. Мен ҳар доим ўзимга 80 ёки 90 эмас, 100 бераман. Мамлакатимга, жамоамга ёрдам беришга тайёрман.

Энди энг асосийси — мураббийнинг қарорини ҳурмат қилиш қолди: ё ўйнайсан, ёки ўйнамайсан. Ҳозирги авлоддан максимум фойдаланиб, Еврода қандайдир чиройли натижани чиқара олиш керак», — дейди Роналду.

Португалия терма жамоаси Ирландияга қарши ўртоқлик ўйинида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Криштиану дубл муаллифига айланди.

39 ёшли футболчи фаолиятида давомидаги голлари сонини 895 тага етказди. Ундан 130 таси Португалия термаси сафида урилган бўлса, қолган 765 таси клублар миқёсида киритилган.

2024 йилги Европа чемпионати Германияда бўлиб ўтади. Турнир 14 июндан 14 июлга қадар давом этади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар, шунингдек, тўртта энг яхши учинчи ўрин эгалари 1/8 финалга йўл олади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: