Евро—2024. Немис машинаси шотландларни «еб ташлади»

Евро—2024. Немис машинаси шотландларни «еб ташлади»

Футбол бўйича Европа Чемпионати А гуруҳининг 1-турида Германия терма жамоаси 14 июнь, жума куни Шотландияга қарши баҳс олиб борди.

 

Мусобақанинг очилиш ўйинида 10-дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Флориан Вирц немисларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 19-дақиқада эса Жамал Мусиала жамоасининг ажойиб комбинациясини голга айлантирди. Бўлим охирида эса шотландлар бир киши кам бўлиб қолди. Портеус жарима майдони ичида Гюндоганга қарши қўполлик ишлатди ва қизил карточка олди. Пенальтини эса Ҳаверц аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

 

Иккинчи бўлимда ҳам немислар гегемонлиги давом этди. 68-дақиқада эндигина майдонга тушган Фюллькруг Германиянинг 4-голига муаллифлик қилди. 87-дақиқада Антонио Рюдигер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ўйинга эса Эмре Жан ажойиб гол билан якун ясади.

 

Шу тариқа ўйин 5:1 ҳисобида Германиянинг ғалабаси билан якунланди.

 

Гуруҳнинг иккинчи ўйини Венгрия ва Швейцария ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув 15 июнь куни 18:00 да старт олади.

 

Евро—2024

 

1-тур

 

14 июнь, жума

 

Германия – Шотландия 5:1

Голлар: 1:0 – 10 Вирц, 2:0 – 19 Мусиала, 3:0 – 45+1 Ҳаверц (пенальти), 4:0 – 68 Фюллькруг, 4:1 – 87 Рюдигер (автогол), 5:1 — 90+3 Жан.

Дўстларингизга ҳам юборинг: