Евро-2024. Испания Хорватияни йирик ҳисобда таслим қилди
Испания терма жамоаси Евро-2024 гуруҳ босқичининг илк турида Хорватияни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Марказий дея таърифланган ўйинда Хорватия омадсизликка юз тутди.
Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал этилди: Мората, Руис ва Карвахалнинг голлари Испанияга йирик ғалаба келтирди.
80-дақиқада испанлар дарвозасига белгиланган пеналтини Петкович голга айлантира олмади.
Испания – Хорватия 3:0
15 июня, 21.00, «Олимпияштадион»
Голлар: 1:0 – 29 Мората, 2:0 – 32 Фабиан Руис, 3:0 – 45+2 Карвахаль.