Россия иштирокисиз Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этишнинг иложи йўқ
Россия иштирокисиз Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этишнинг иложи йўқ. Бу ҳақда Австрия канцлери Карл Неҳаммер гапирди.
Неҳаммер бундай фикрни Neue Zürcher Zeitung газетасига берган интервьюсида билдирди.
«Россиянинг иштирокисиз тинчликка эеишиб бўлмаслиги аниқ. Тез бошланган можароларни тезда тугатиш қийин ҳисобланади. Швейцариядаги тинчлик конференцияси бу йўналишдаги биринчи қадам бўлди», — дея аниқлик киритди канцлер.