Ўзбекистонлик мутахассислар Афғонистонда темирйўлни таъмирлашмоқда
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва «Толибон*» темир йўл бошқармаси ўртасида тузилган шартноманинг биринчи босқичида Ҳайратон – Мозори Шариф темир йўлининг «Наибобод» станциясигача бўлган 75 километрини таъмирлаш режалаштирилган.
Таъмирлаш ишлари 21 февралдан бошлаб тезлаштирилган тартибда олиб борилмоқда.