Туркия Россияни навбатдаги теракт ҳақида огоҳлантирди
«Туркия Россияни Crocus City Hall» даги ҳужумдан кейинги эҳтимолий иккинчи теракт ҳақида огоҳлантирди» – деб ёзмоқда Туркиянинг Hurriyet нашри.
Нашрнинг ёзишича, “Вилоят Хуросон” террор гуруҳи билан алоқадор бир гуруҳ жангарилар одамлар гавжум вақтда савдо марказига ҳужум уюштиришни режалаштирган.
Туркия махсус хизматлари узоқ вақт давомида “Вилоят Хуросон” террор гуруҳининг маҳаллий бўлинмаси фаолиятини кузатган. Кузатувлар натижасида махсус хизматлар бир қатор шахсларни аниқлаб, сўроққа тутган ва Россияда теракт содир этилиши режасини фош этган.