Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

«Ўзгидромет» 24-26 июн кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида хабар берди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятид ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 24 июнда 30-35°, 25-26 июнда 35-40° бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 24 июнда 32-37°, 25-26 июнда 36-41° гача кўтарилади.

ТОШКЕНТ, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ, САМАРҚАНД ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 24-25 июнда 32-37°, 26 июнда 34-39° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 24-25 июнда 35-40°, 26 июнда 36-41° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 24 июнда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 25-26 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 24 июнда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 24-25 июнда 32-37°, 26 июнда 34-39° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 24-25 июнда 20-25°, 26 июнда 23-28° бўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: