Бахтиёр Саидов Даниянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Бахтиёр Саидов Даниянинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Бугун, 27 ноябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Даниянинг мамлакатимиздаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ларс Туйесендан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида Данияни Европадаги истиқболли ҳамкорлардан бири сифатида кўришларини билдирган.

Вазирнинг таъкидлашича, жорий йил октябрь ойида Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссеннинг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама муносабатларда янги босқични бошлаб берган.

Учрашув давомида сиёсий мулоқотни изчил давом эттириш, ўзаро савдо ва инвестицияларни кўпайтириш, турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги муносабатлар салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш йўлида элчининг саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: