Тошкентнинг Учтепа туманида учта автомобиль тўқнашди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/06/img_20240623_184212_473.jpg)
Тошкентнинг Учтепа туманида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
23 июнь куни соат 09:00 ларда Ширин-Лутфий кўчалари чорраҳасида қуйидаги автомобиллар тўқнашган:
1989 йилда туғилган М.С. бошқарувида бўлган Lixiang L9;
1999 йилда туғилган М.Р. бошқарувида бўлган BYD;
1968 йилда туғилган А.Ш. бошқарувидаги бўлган Spark.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.