Қозоғистонда «ҳашаматли солиқ» жорий этиш режалаштирилмоқда
Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирлиги янги Солиқ кодексини тақдим этди, унда қуйидагилар қўлланилиши таклиф этилади:
умумий қиймати 450 миллион тенгедан (966 минг доллар) ортиқ бўлган кўчмас мулк учун солиқ ставкалари оширилди.
божхона қиймати 75 миллион тенгедан (161 минг доллар) ортиқ бўлган енгил автомобиллар учун қўшимча акциз солиғи
литри 1,5 миллион тенгедан (3,2 минг доллар) ортиқ бўлган алкоголли маҳсулотлар учун қўшимча 10 фоиз акциз солиғи
бир нусхаси 10 минг тенгедан (21 АҚШ доллари) ортиқ бўлган тамаки маҳсулотлари учун қўшимча 10% акциз солиғи