Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги муваффақиятли синовдан ўтказилди
Кўприк Жамму ва Кашмир провинциясидаги Ҳимолай тоғлари остида Ченаб дарёси тубидан 359 метр баландликда ўтади. Мутахассисларнинг фикрича, иншоот бу жойларда тез-тез содир бўладиган зилзилалар ва секундига 74 метргача бўлган кучли шамолларга доц. бера олади.
Кўприкнинг узунлиги 1,3 км. Асосий аркни ўрнатиш учун қурувчилар дунёдаги энг узун кабелли крандан фойдаланган.