Спорт залда кўришиб қолдик!..
У мени кўриши билан ёнимга келди. Ниҳоятда ўзига оро берган гузал… Спорт зал… Энди спорт зал ҳам эмас, тренажер зал. Аёллар вақти тугаб, эркакларники бошланаётган эди. Мени бошқа ишим бўлмаганлиги учун одатдагидан салгина олдинироқ келгандим. У мен борганимда югураётганди. Мени кўрди-ю, югуришдан тўхади. Исмимни сўради. Кейин ўзиникини айтди. Сўнг, бугун биринчи келишлигини. Ўзига устоз ёлламоқчи бўлганлигини гапирди. Мен унга аёл устозлар борлигини тушунтирдим. У жилмайиб қўйди. Миннатдорчилигини билдирди, кетди.
Шу билан бошқа кўришмадик. Бугун мен иш билан Лондонга учиб келдим. Меҳмонхонага бордим. Ва кутилмаганда унга дуч келдим. Ўша биринчи кўришганимда, қандайдир юрагим безовта бўлганди. Анча вақтгача эсимдан чиқаролмагандим… Лондонда кўрганим заҳоти юрагим хапқирди… У ҳам таниди. Табассум қилди. Ёнимга келди. Биз гаплашдик. Узр, деди. Ўшандан кейин у залга қайтиб бормадим, деди. Энди эса Парижга учиб кетаяпман, деди. Сўнг мен уни расмга олдим… Укетди… Фақат исми Ситора эканлигини биламан… Энди яна кўришамсизми йўқми у ёғи қоронғу!..