Поляклар Россия билан урушга тайёрланмоқда

Поляклар Россия билан урушга тайёрланмоқда

Полша қуролли кучлари тинч аҳолини Россия билан юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий можарога тайёрлаш учун «армия билан таътил» дастурини ишга туширди. Бу ҳақда AP нашри ёзмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, дастурнинг асосий мақсади ҳозирда 198 мингга яқин ҳарбий хизматчини ташкил этувчи Полша армиясига ўринбосарларни топишдан иборат.

«Таътил» ёзда Полша бўйлаб 70 та жойда, шу жумладан Россия ва Белоруссия чегараси яқинида ўтказилади. Дастурда иштирок этиш учун 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган шахслар рўйхатдан ўтишлари мумкин. Тренинг 28 кун давом этади ва 6 минг злоти (1,5 минг доллар) миқдорида тўланади. Бундай курсдан сўнг, захирага ўтиш ёки ҳудудий мудофаада хизматини давом эттириш мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: