Си Цзиньпин: Аралашмасликнинг “олтин қоидаси”га амал қилиш зарур

Си Цзиньпин: Аралашмасликнинг “олтин қоидаси”га амал қилиш зарур

Дунё мамлакатлари бир-бирининг ички ишларига аралашмасликнинг “олтин қоидаси”га амал қилиши, бошқаларни тарафкашликка мажбурлашга қарши чиқиши лозим, дея баёнот берди ХХР раиси Си Цзиньпин.
– Ўзаро ҳурмат асосини мустаҳкамлашимиз керак, – деди у Бирга тинчликда яшашнинг беш тамойили имзоланганига 70 йил тўлиши муносабати билан уюштирилган тадбирда. – Давлатлараро ҳамкорликда энг аввало тенгликка, ўзаро ҳурмат ва ишончга интилишимиз керак.

Раис таъкидлашича, давлатлар бир-бирининг туб манфаати ҳамда ташвишини, мамлакатлар мустақил равишда танлаган тараққиёт йўлини ҳурмат қилиши лозим.

– Ички ишга аралашмаслик олтин қоидасига амал қилишимиз, кимдир бировга ўз хоҳишини уқтиришига, блоклар қарама-қаршилигига, кичик-кичик гуруҳларнинг бирлашиб олиб, бошқаларни ҳам у ёки бошқа гуруҳга тортишига биргаликда қарши туришимиз керак, – таъкидлаган Хитой етакчиси ўз маърузасида.

Биргаликда тинч яшашнинг беш тамойили – Ҳиндистон ва Хитойнинг Тибет бўйича 1954 йил имзоланган келишуви. Мазкур ҳужжат икки давлат бир-бирининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши, ўзаро ҳужум қилмаслиги, бир-бирининг ички ишига аралашмаслиги, тенг ва ўзаро манфаат асосида, биргаликда тинч яшаш тамойилини назарда тутади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: