Байден ва Трамп тарафдорларининг улуши дебатдан кейин деярли ўзгаришсиз қолди
ABC News телеканали томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, илк сайловолди дебатидан кейин сайловчиларнинг 46,7 фоизи Байденга овоз беришларини билдиришган. Бу дебатдан олдинги кўрсаткичдан 1,6 фоизга пастроқдир. Трампни қўллаб-қувватловчилар улуши 43,5 фоиздан 43,9 фоизгача ошган.