Германия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Германиянинг мамлакатдаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тило Клиннерни қабул қилди.
«Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тило Клиннер жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. – Жаноб элчининг ушбу лавозимдаги фаолияти давомида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлик алоқаларини бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз».
Тило Клиннер 2021 йилдан буён Германиянинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилиб келаётган эди. У 2018 йилдан 2021 йилгача Қозоғистондаги элчи сифатида ишлаган