Греция 6 кунлик иш ҳафтасини жорий этган биринчи ЕИ давлатига айланди
Греция 6 кунлик иш ҳафтасини жорий этган биринчи Европа Иттифоқи давлатига айланди. Иш берувчининг аризасига биноан янги иш тартибига рухсат берилади: янгилик бир қатор давлат сектори ташкилотлари, компаниялар ва банкларга таъсир қилади.
Шу билан бирга, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, ҳеч ким аҳолининг фикрини сўрамаган ва кўплаб ишчилар қонун бўйича буни рад эта олмайди.
Мутахассисларнинг фикрича, олти кунлик ҳафталик малакали кадрлар етишмаслиги натижасидир. Расмийлар аҳоли сонининг камайишини айбламоқда.