Санепидқўмита саломатлик билан боғлиқ бир қанча кўнгилсиз ҳолатларга олиб келаётгани айтилган чипс бўйича муносабат билдирди
Санэпидқўмита томонидан «One Chip Challenge» чипсининг хавфсизлиги текширилмаган.
Ижтимоий тармоқларда ёшлар ўртасида «One Chip Challenge» чипсини истеъмол қилиш бўйича челленж бошлангани ва саломатлик билан боғлиқ бир қанча кўнгилсиз ҳолатларга олиб келаётганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди.
“Фуқароларимиздан ушбу маҳсулот Ўзбекистонга ҳам олиб келинганми?”
“Санэпидқўмита томонидан санитария-эпидемиологик хулоса берилганми?” деган саволлар келиб тушмоқда.
Санэпидқўмита томонидан «One Chip Challenge» маҳсулоти учун санитария-эпидемиологик хулоса берилмаганлиги, шу билан бирга ушбу маҳсулотга хулоса олиш бўйича тадбиркорлар томонида мурожаат ҳам бўлмаганлигини маълум қилади.