Иссиқкўлдаги номсиз чўққига ном берилди
 
                Иссиқкўлдаги номсиз чўққига «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти» географик номи берилди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Чўлпон-Ота шаҳрида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда маълум қилди.
Баландлиги 5576 метр бўлган чўққи Иссиқкўл вилоятидаги Сари-Жаз тоғ тизмасининг бир қисмидир.

 
                                             
                                             
                                             
                                         
                                         
                                         
                                        