Осиё бокс конфедерацияси IBA аъзолигидан чиқмоқчи

Осиё бокс конфедерацияси IBA аъзолигидан чиқмоқчи

Бу ҳақда Осиё бокс конфедерациясининг расмий баёноти эълон қилинди.

Хабарингиз бор, яқинда Халқаро Олимпия қўмитаси 2028 йил Лос-Анжелесда (АҚШ) бўладиган Олимпия ўйинлари доирасида бокс спорт турини мусобақа дастуридан чиқариш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган эди

Осиё бокс конфедерацияси ҳолатни инобатга олган ҳолда ХОҚни қатъий равишда қўллаб-қувватлашини билдирди. Баёнотда айтилишича, ХОҚ Халқаро бокс ассосиацияси (IBA)ни бошқарув органи сифатида тан олишни тўхтатганидан сўнг, IBA’нинг айни дамдаги аъзолари Лос-Анжелес Олимпиадасида иштирок этишларига тўсқинлик қилиши мумкин.

Ушбу ҳолатда Осиё бокс конфедерацияси директорлар кенгани кейинги қадамларни белгилаб олиш мақсадида 26 июнь куни йиғилиш ўтказган. Йиғилишда эса фавқулодда конгресс ўтказиш таклифи маъқулланган.

Навбатдан ташқари конгресс 31 август куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади.

Халқаро Олимпия қўмитаси IBA’ни тан олмаслигини ҳисобга олиб, Осиё бокс конфедерацияси конгрессда Жаҳон бокс (World Boxing) ташкилоти аъзолигига кириш масаласини кўриб чиқади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: