Сергелида ярим тунда содир бўлган жанжал тафсилотлари
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудида кўп қаватли уй олдида бир нечта фуқаро жанжаллашаётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 3 июль куни тахминан соат 23:00ларда Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида содир бўлган. Ўзаро таниш бўлган К.Ф., Б.А., Т.Ж., Ф.Р. ва И.У. оғзаки келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетишган. Жанжал иштирокчиларидан бири автомобилини одамлар устига ҳайдаган. Жанжал оқибатида уч киши тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли. Вафот этган ёки оғир жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахслар ушланган. Тергов давом этмоқда.