НАТО саммитининг қўшма декларацияси эълон қилинди
НАТО давлатлари ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этган Вашингтондаги саммитдан кейин эълон қилинган қўшма баёнотда НАТОнинг Қора денгиз ва Шарқий Болқонда кенгайишини давом эттириши таъкидланди.
Таъкидланишича, НАТО давлатлари Киевга альянс ва Евроатлантика институтларига «қайтиб бўлмайдиган аъзолик» йўлида ёрдам беришга, шунингдек, Украинани хавфсизлик ва демократия ислоҳотларини амалга оширишда қўллаб-қувватлашга ваъда берган.
Қўшма баёнотнинг бошқа муҳим жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
-НАТО минтақада «тинчликни қўллаб-қувватлаш» учун Яқин Шарқ ва Африкадаги мавжудлигини кучайтиришни мақсад қилган, бу мақсадда Иордания пойтахти Амманда ўз ваколатхонасини очади ва Ироқ расмийлари билан ҳамкорликни давом эттиради.
-НАТО Қора денгиз ва Шарқий Болқонда кенгайишни давом эттиришни режалаштирмоқда.
-НАТО ҳаво ва ракетага қарши мудофаа салоҳиятини оширади, жумладан, Польшадаги янги Aegis Ashore базасидан фойдаланади.
-НАТО дунёнинг барча давлатларидан Россияни ҳеч қандай тарзда қўллаб-қувватламасликни талаб қилади ва буни амалга ошираётган давлатларни қоралайди.