Кремл НАТОни огоҳлантирди

Кремл НАТОни огоҳлантирди

«Биз НАТОда Қора денгиз бўйидаги шаҳарларда алоҳида логистик ҳаблар яратиш, Европада қўшимча нуқталар қабул очиш бўйича қарорларни кўриб турибмиз, НАТОнинг ҳарбий инфратузилмаси тобора бизнинг чегараларимизга яқинлашиб келаётганини ҳам кузатмоқдамиз», — деган Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Вашингтонда ўтаётган НАТО саммитини шарҳлай туриб.

 

«НАТОнинг Украина келажакда албатта алянснинг аъзосига айланиши тўғрисидаги қароридан кўринмоқдаки, алянс ўзининг асосий мақсадларидан бири — Россияга босим ўтказиш, Россияни стратегик мағлубиятга учратиш йўлидан бормоқда, — деган Песков. — Бу бизнинг миллий хавфсизлигимиз учун жуда жиддий таҳдид. Буларнинг барчаси биздан НАТОни тийиб туриш учун чуқур ўйланган, мувофиқлаштирилган жавоб чораларини талаб қилади».

 

Песковнинг қўшимча қилишича, Россияда ядровий доктринага ўзгартиришлар киритиш бўйича мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

 

Песков шунингдек, Россия Украина бўйича мулоқотга тайёрлиги, бунинг ягона шарти «нима ҳақида сўз боришини аниқ англаши» лозимлигини ҳам таъкидлаган.

 

«Биз ҳеч қачон мулоқотдан қочмаганмиз, лекин биз нималар ҳақида гап боришини тушунишимиз керак», — деган Песков Россиянинг Украинада тинчлик бўйича иккинчи конференцияга таклиф этиши масаласига тўхталар экан.

 

«Биз энг аввалбошдан НАТОнинг Украина ҳудуди эвазига кенгайишига, бизнинг мавжудлигимизга ва хавфсизлигимизга таҳдид туғдириши туфайли йўл қўйиб бўлмайди, деб келмоқдамиз», — деган Песков.

Дўстларингизга ҳам юборинг: