Туркияда 90 ёшли қария ўз қўли билан осма дор йўли қурди (видео)
Қосим Қора Усмон Туркиянинг Ризо туманидаги Саломат қишлоғида яшайди. Унинг уйи баланд тоғ тепасида жойлашгани боис, у ергача йўл бормаган.
Уйига бориш учун Қора Усмон 35 йил олдин ўзи қурган осма дор йўлидан фойдаланади. Осма дор йўлининг узунлиги 300 метр, баландлиги 75 метрдан иборат.
Қосим Қора Усмоннинг айтишича, у елкасида оғир юк билан юқорига чиқавериб чарчаганида, осма дор йўли ғоясини ўйлаб топган.