Россия ҳарбийлари ДХРда Урожайноени озод қилди

Россия ҳарбийлари ДХРда Урожайноени озод қилди

“Восток” гуруҳи ҳарбий хизматчилари ДХРнинг Урожайное аҳоли пуктини озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

“Восток қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари муваффақиятли ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Урожайное аҳоли пунктини эгаллаб олди ва уни миналардан тозалаш ишларини олиб бормоқда”, — дейилади хабарда.

“Восток” жангчилари Донецкнинг Водяное, Пречистовка, Великая Новоселка ва Макровка туманларида тўртта Украина бригадасининг ишчи кучи ва техникасига ҳам зарба берди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: