Умуртқа емирилишининг давоси борми?

Умуртқа емирилишининг давоси борми?

Умуртқалар орасидаги дискнинг емирилиши тиббиётда остеохондроз дейилади. Бунинг натижасида умуртқалар орасидаги бўғим емирилади. Бу касаллик асосан 35 ёшдан кейин ривожланади.

Касаллик келиб чиқишига қалтис ҳаракат талаб қиладиган ишда ишлаш, оғир юк кўтариш, қад-қоматни нотўғри тутиш, ортиқча зўриқиш талаб қиладиган спорт турлари билан шуғулланиш, узоқ вақт нам ва совуқ ҳавода қолиш ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Бу касаллик билан оғриган беморлар имкон қадар юмшоқ мебеллардан фойдаланмаганлари маъқул. Беморлар асосан икки йўл билан даволанишади: дори-дармонлар ҳамда жарроҳлик амалиёти.Буни тажрибали мутахассислар аниқлайди. Сабаби оғир ҳолатларни дори-дармонлар билан даволаш мумкин эмас.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: