Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишни режалаштирмоқда

Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишни режалаштирмоқда

Шунингдек, Туркманистон ва Ўзбекистон газининг Хитойга транзитини кўпайтирмоқчи.

 

Жорий йилда Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистон ва Қирғизистонга транзитини, шунингдек, Туркманистон ва Ўзбекистон газининг Хитой Халқ Республикасига транзитини оширишни режалаштирмоқда, деди мамлакат энергетика вазири Алмасадам Саткалиев.

 

“2023 йил октябр ойида Россия газининг Ўзбекистон Республикасига транзити бошланди. 2023 йилда 1,28 миллиард куб метр ташилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 3,8 миллиард куб метрга етказиш ва келгусида йилига 11 миллиард куб метрга етказишни режалаштирмоқдамиз”, — дейди Саткалиев.

 

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, “барқарор ўсиш”ни Туркманистон ва Ўзбекистон газининг Хитойга транзити кўрсатмоқда.

 

Қозоғистон жорий йилда транзит ҳажмини 37,1 миллиард куб метрга оширишни режалаштирган. Асосий маълумотда таъкидланганидек, Хитойга нисбатан ўсиш +1,5 миллиард кубометрни ташкил қилади.

 

Бундан ташқари, вазирнинг сўзларига кўра, Россия газининг Қирғизистонга транзитини ошириш масаласи муҳокама босқичида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: