Холанд келаси йили “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин 

Холанд келаси йили “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин 

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд келаси йили “шаҳарликлар”ни тарк этиши мумкин, деб хабар беради FourFourTwo.

Манбага кўра, Норвегия терма жамоаси форварди фаолиятини Ла Лигада давом эттирмоқчи ва у “Барселона”да ўйнашни хоҳлайди, аммо асосий муаммо трансфер нархи бўлиши мумкин, чунки Каталония клуби молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.

23 ёшли форварднинг “Манчестер Сити” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали уни 180 миллион еврога баҳоламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: