Яманда ИД ҳужумларидан сўнг Нетаняху «Исроилнинг узун қўли» ета олмайдиган жой йўқлигини айтди

Яманда ИД ҳужумларидан сўнг Нетаняху «Исроилнинг узун қўли» ета олмайдиган жой йўқлигини айтди

Исроил бош вазири Исроил чегараларидан 1800 километр узоқликда ҳутийлар томонидан ҳарбий мақсадларда фойдаланилган портга муваффақиятли зарба бериш учун ҳарбийларга миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳужум ҳутийларнинг Тел-Авивга яқинда уюштирган зарбасига жавоб бўлган, натижада тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Мен Исроилнинг душманларига айтмоқчиман: бизнинг ҳақимизда хато қилманг. Биз ўзимизни барча жабҳаларда барча воситалар билан ҳимоя қиламиз. Бизга зиён етказган ҳар бир киши ўзининг тажовузкорлиги учун жуда катта нарх тўлайди,- деди Нетаняху.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: