Тошкентда сифатсиз пиво ишлаб чиқарган яширин цех аниқланди

Тошкентда сифатсиз пиво ишлаб чиқарган яширин цех аниқланди

 

 

Мирзо Улуғбек туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида «Салар бўйи» кўчасидаги хонадонлардан бирида ноқонуний пиво ишлаб чиқариш фаолияти фош этилган.

 

Маълум бўлишича, фуқаро В.Т. ва бошқалар қўлбола усулда истеъмолга яроқсиз пивонинг 22 хил турини ишлаб чиқарган.

 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: