“Humo” тўлов тизимини хусусийлаштириш бошланди
Активнинг 100% давлат улуши музокараларга таклиф қилиш орқали 3 босқичда сотилади.
Якуний босқичда талабгорлар таклиф этаётган нархининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов сифатида амалга ошириши керак бўлади.
Компания устав капитали: 155,4 млрд сўм. Айни пайтда 27 млн.дан ортиқ HUMO картаси чиқарилган бўлиб, 210 мингдан ортиқ терминал ва 6,4 мингдан ортиқ банкоматлар ўрнатилган.