Мигрантлар сайлов олдидан АҚШга етиб олишга шошилишмоқда

Мигрантлар сайлов олдидан АҚШга етиб олишга шошилишмоқда

Якшанба куни ўнга яқин давлатдан келган юзлаб муҳожирлар Мексиканинг жанубий чегарасидан Қўшма Штатлар томон юра бошлади. Уларнинг мақсади ноябрь сайловларига қадар Америка чегарасига етиб бориш.

Гуруҳ Доналд Трамп ғалаба қозонса, бошпана изловчиларнинг мамлакатга кириши ёпилиши мумкинлигидан хавотирда. Қўшма Штатларга қонуний кириш учун фойдаланиладиган CBP One иловаси ўз фаолиятини тўхтатиб қўйиш эҳтимоли алоҳида ташвиш уйғотади.

АҚШ чегара постларида учрашувга ёзилиш имконини берувчи CBP One иловаси Мехико шаҳри ёки Мексиканинг шимолий штатларига етиб борилгандагина ишлайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: