Ўзбекистон Қозоғистонга Сирдарё орқали 3,9 млрд куб метр сув берди

Ўзбекистон Қозоғистонга Сирдарё орқали 3,9 млрд куб метр сув берди

 

Аввалроқ томонлар Ўзбекистон 6 ойда 3,7 млрд куб метр сув қўйиб юборишига келишган эди, бироқ режа 4 ойда ортиғи билан бажарилди.

Суғориш мавсуми тугагунга қадар Қозоғистон Ўзбекистондан яна 1 миллиард куб метр сув кутмоқда, деб ёзади @sputnikKZ.

Шардара сув омборида 2,6 млрд куб метр тўпланган — бу бир йил аввалгига нисбатан 0,7 млрд куб метрга кўп.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: