Обама Харрисни қобилиятсиз деб ҳисоблайди
Обама Камала Харриснинг Демократлар партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилишини қўллаб-қувватламади.
Бу ҳақда “New York Post” ёзмоқда.
“Обама жуда хафа, чунки у (Харрис) ғалаба қозона олмаслигини билади”, – дейилади Байден оиласи манбасига таянилиб.
Таъкидланишича, АҚШнинг собиқ президенти Харрисни қобилиятсиз деб ҳисоблайди.