Харрис Нетаняхуга Ғазодаги урушни тугатиш вақти келганини айтди
АҚШ витсе-президенти Камала Харрис Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан учрашувдан сўнг Ғазодаги урушни тугатиш вақти келганини айтди.
У ҳарбий амалиёт қурбонлари ҳақида жиддий хавотир билдирган ҳолда музокараларни «очиқ ва конструктив» деб атади. Харрис Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини, аммо буни қандай қилиш муҳимлигини таъкидлади.
У Ғазодаги тўққиз ой ичида содир бўлган можаронинг ҳалокатли таъсирини қайд этиб, дунё азоб-уқубатларга бефарқ қолмаслиги кераклигини таъкидлади. «Биз ўзимизни азоб-уқубатларга дучор қилишимизга йўл қўя олмаймиз ва мен жим турмайман», деди Харрис.