Қўшни Афғонистонда зилзила содир бўлди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 27.07.2024 йил, Тошкент вақти билан 02:15 да (26.07.2024 йил, Гринвич бўйича 21:15 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 36,62 градус шимолий кенглик; 70,24 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 180 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 524 км жанубий-шарқда.