Россия Финляндияни «геноцид»да айблади

Россия Финляндияни «геноцид»да айблади

Карелиядаги Россия суди Финляндиянинг Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Карелиядаги ҳаракатларини «уруш жиноятлари ва Совет халқининг геноциди» деб тан олди.

 

Карелия Республикаси Олий суди иккинчи жаҳон уруши даврида Карело-Фин ССР ҳудудида фашист босқинчилари, ишғол ҳокимияти ва Финляндия қўшинлари томонидан содир этилган ва янги аниқланган жиноятларни уруш жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар ва Совет халқининг геноциди деб эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Гап 1941 йил кузидан 1944 йил июнигача давом этган уруш даврида, Финляндия фашистлар Германиясининг СССРга ҳужумидан сўнг, Москвага беришга мажбур бўлган ҳудудларни қайтаришга уринган вақт ҳақида кетмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: