Россиянинг Даккадаги элчихонаси ватандошларини имкон қадар Бангладешни тарк этиб , ватанларига қайтишга чақирди
Бу ҳақда дипломатик ваколатхонанинг Телеграм-каналида хабар берилди .
«Бангладешда ўтиш даври ҳукумати тузилиши муносабати билан норозилик намойишлари давом этиши мумкинлигини ҳисобга олиб, Россия Федерацияси фуқароларига агар хавфсиз бўлса, Россияга қайтиш ҳақида ўйлаб кўришни тавсия қиламиз», — дейилади элчихона баёнотида.
Дипломатик миссия шунингдек, россияликларга шахсий хавфсизлигига эътибор беришни, одамлар гавжум жойлардан ва норозилик намойишларидан қочишни тавсия қилди. Шунингдек, у ҳар доим шахсий ҳужжатларни ва фавқулодда алоқа учун зарядланган мобил телефонни олиб юришни маслаҳат берди. Бундан ташқари, Россия Федерацияси фуқаролари ўз уйларида сув, озиқ-овқат ва дори-дармонларни этарли даражада таъминлашга чақирилди.