Сирдарёда солиқчи пора билан ушланди

Сирдарёда солиқчи пора билан ушланди

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи 3 та МЧЖнинг солиқ қарзларини, ушбу МЧЖларни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилди.

 

Унга кўра, ходим ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 211-моддаси 1-қисми орқали айбдор деб топилиб, унга нисбатан солиқ идораларида ҳар қандай лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда 2 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: