Нетаньяху: “Исроил ҳам ҳимояга, ҳам ҳужумга тайёр”

Нетаньяху: “Исроил ҳам ҳимояга, ҳам ҳужумга тайёр”

Исроил армияси ҳам мудофаа, ҳам ҳужум ҳаракатларига тайёр.

Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди.

“Биз мудофаага ҳам, ҳужумга ҳам тайёрмиз. Биз душманларимизга зарба берамиз ва ўзимизни ҳимоя қилишга аҳд қилдик”, деди у Тель-Авив чеккасидаги Тел-Хашомер ҳарбий базасига ташрифи чоғида армияга чақирилганларга.

Аввалроқ Al Arabiya телеканали Қўшма Штатлар Эрон ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатидан 8-9 август кунлари Теҳронда ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлимига жавоб беришини кутаётгани ҳақида хабар берган эди. Эрон Исроилга ҳужумда Қуддус ва Тель-Авивдаги ҳукумат биноларига, жумладан, Бош вазир Беньямин Нетаньяху идораси ва парламентга ҳужум қилишни режалаштирмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: