Бангладешдаги қаттиқ режимли қамоқхонадан 200 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди

Бангладешдаги қаттиқ режимли қамоқхонадан 200 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди

Бангладеш шарқидаги Ғозипур шаҳридаги максимал режимли “Кашимпур” қамоқхонаси маҳбуслари мамлакатдаги норозилик намойишлари ва тартибсизликлар туфайли оммавий равишда қочиб кетишди.

“209 маҳбус қочишга муваффақ бўлди, улардан олти нафари воқеа вақтида отиб ўлдирилган”, — дейилади хабарда.

Қамоқхона матбуот котиби Субрата Кумарнинг айтишича, маҳбуслар сешанба куни тушдан кейин қочишга уриниб, тартибсизликлар уюштирган. Қамоқхона қўриқчилари аралашгач, маҳбуслар уларга ҳужум қилишди.

Қайд этилишича, вазият фақат армия ёрдамида барқарорлашган.

5 август куни эрталаб Бангладешда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар вақтида таёқ ва тошлар билан қуролланган оломон Бангладеш шимолидаги Шерпур тумани қамоқхонасига бостириб кирган ва ундан 500 нафар маҳбус қочишга муваффақ бўлган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: