Красноярскда мигрантларга таксида ишлаш тақиқланди

Красноярскда мигрантларга таксида ишлаш тақиқланди

Россиянинг Красноярск ўлкаси губернатори Михаил Котюков чет эллик ишчиларнинг айрим соҳаларда ишлашини чекловчи фармонни имзолади.

 

Жумладан, мигрантларга таксида йўловчиларни ташиш, ихтисослашган дўконларда алкоголли ичимликлар, шу жумладан пивонинг чакана савдоси, ихтисослашган дўконларда тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланиш тақиқланди. Котюков ёзганидек, “иш берувчилар чет эллик ишчиларни четлатишга улгуриши учун” фармон 2025 йил 1 мартдан кучга киради.

 

Қайд қилинишича, мигрантлар ишлаши тақиқланадиган соҳалар янада кўпайиши мумкин. Россиянинг бир қатор минтақаларида: Томск, Самара, Липеск ва Курск вилоятларида меҳнат мигрантларининг муайян соҳаларда ишлашини тақиқловчи фармойишлар аллақачон кучга кирган.

 

Июль ойи охирида Россия Давлат Думасига чет эл фуқароларига мактаб ва мактабгача таълим, тиббиёт ва фармасевтика, йўловчи ташиш соҳаларида ишлашни, шунингдек, “айрим фаолият турлари билан шуғулланишни тақиқлашни” таклиф қилувчи қонун киритилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: