Харковда қатор портлашлар юз берди
Харковда ҳаво ҳужуми пайтида бир қатор портлашлар содир бўлди . Бу ҳақда Украинанинг «Публиc» нашри Телеграм-каналида хабар берди.
«Харковда, эҳтимол, шаҳар ташқарисида бир қатор портлашлар эшитилди», — дейилади нашрда.
Украина Рақамли трансформация вазирлиги маълумотларига кўра, Харков вилоятида ҳаво ҳужуми режими икки соатдан кўпроқ вақтдан бери амал қилмоқда. Сиреналар Николаев, Днепропетровск, Полтава ва Суми вилоятларида ҳам эшитилади.