Хитой энг катта дронни муваффақиятли синовдан ўтказди

Хитой энг катта дронни муваффақиятли синовдан ўтказди

Хитой тижорат транспорти учун мамлакатдаги энг йирик икки двигателли учувчисиз самолётни муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

11 август куни Хитой томонидан мустақил равишда ишлаб чиқилган катта икки двигателли учувчисиз транспорт самолёти Сичуан провинциясининг Зигонг шаҳридаги Фенгминг умумий авиация аэропортида биринчи парвоз синовини ўтказди ва муваффақиятли деб эълон қилинди. Синовлар тахминан 20 дақиқа давом этди.

Янги турдаги юк ташувчи учувчисиз самолётнинг қанотлари кенглиги 16,1 м, баландлиги 4,6 м, юк бўлими эса 12 кубометрни ташкил қилади ва юк кўтариш қуввати 2 тонна. Бу самолёт Хитойда ишлаб чиқарилган энг йирик учувчисиз транспорт самолётига айланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: