Бир оиланинг 3 аъзоси ўлдириб кетилди

Бир оиланинг 3 аъзоси ўлдириб кетилди

Воқеа Наманганда содир бўлган.

Қотилликни содир этган шахс марҳумларга қариндош бўлган. Қайнака ўғли билан укасининг хотини ва 17, 14 ёшли жиянларини пичоқлаб ўлдирган. Муаммога ер талашиш сабаб бўлган.

 

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, воқеа 9 август куни соат 21:40 ларда содир бўлган.

 

Поп туманининг Боён МФЙ, Боён-3 кўчасида яшовчи фуқаро M.A. исмли аёл қариндошининг яшаш хонадонига бориб, аввалдан мавжуд бўлган мулкий низо сабаб у билан жанжаллашиб қолган. M.Р. аёл қариндоши ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандини пичоқ билан қасддан уриб ўлдириб, воқеа жойидан яширинган, дейилади масъуллар изоҳида.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 2024 йилнинг 10 август куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: