Покистондаги тўқнашувда 4 нафар аскар ҳалок бўлди
Покистон армияси олти нафар ҳужумчини зарарсизлантирди, деб ёзади Anadolu агентлиги.
Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги можарода 4 нафар аскар ва 6 нафар ҳужумчи ҳалок бўлди.
Покистон армиясига кўра, ҳарбийлар ва ҳужумчилар ўртасидаги можаро Жанубий Вазиристон вилоятида авж олган.
Покистон армияси ҳужумчиларнинг шахси ҳақида маълумот бермади.
Бу йил Покистонда, хусусан Хайбер-Пахтунхва ва Балужистон вилоятларида ҳужумлар кучайган.
Исломобод ҳужумлар Афғонистонда жойлашган Покистон Толибон ҳаракати томонидан режаланган ва уюштирилган деб даъво қилади, Афғонистон бу айбловни рад этди.