Googlе Эроннинг Байден ва Трамп кампанияларига киберҳужумларини тасдиқлади

Googlе Эроннинг Байден ва Трамп кампанияларига киберҳужумларини тасдиқлади

 

Googlе компанияси Эрон томонидан президент Байден ва АҚШ президентлигига номзод Трампнинг сайловолди штаб-квартираларига киберҳужум уюштирганини тасдиқлади. Компания ҳисоботида қайд этилишича, май ва июнь ойидаги ҳужумлар “Байден ва Трампга алоқадор бўлган ўнга яқин одамларнинг, шу жумладан АҚШ ҳукуматининг амалдаги ва собиқ амалдорлари ҳамда сайлов кампаниялари билан боғлиқ бўлган шахсларнинг шахсий электрон почта ҳисобларига” қаратилган.

Таъкидланишича, киберҳужумлар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) билан алоқадор АPТ42 хакерлик гуруҳи томонидан амалга оширилган.

11 август куни АҚШ президентлигига номзод Трампнинг сайловолди штаб-квартираси Эронни уларнинг компютерларини бузишда айблади. Мақсад “2024 йилги сайловларни ўтказишга халақит бериш ва демократик жараёнга бетартиблик экиш” экани айтилган. Кейинчалик Ислом Республикасининг БМТ миссияси бу айбловларни рад этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: